Афғонистон қишни очарчиликларсиз ўтказади – Мирзиёев

Аввалроқ Ўзбекистон президенти Афғонистондаги барқарорлик яқинлашаётган очарчиликка учрамасдан қишни қандай қилиб ўтказиши билан боғлиқ эканлигини таъкидлаганди. Сешанба куни очарчилик бўлмаслигига ишонч билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Шавкат Мирзиёев афғон халқи бу қишни хавфсиз ўтказишига ишонч билдирди, деб хабар беради ЎзЛиДеП ахборот хизмати.
Бу ҳақда давлат раҳбари Тошкентлик сайловчилар билан президентликка номзод сифатида сайловолди учрашувида таъкидлади.
“Афғонистон муаммоси ҳаммамизни чуқур ўйлашга сабаб бўлаяпти. Афғонистон шу қишни эсон-омон, очарчиликка дуч келмай, урушларсиз ўтказиб олишини” – айтиб ўтди Президент.
Бу мавзуга пандемиянинг глобал иқтисодиётига таъсири ҳақида гапирганда эслади. Унинг сўзларига кўра, илгари ҳеч қачон бундай кучли синовга дуч келинмаган, дунёнинг энг бақувват давлатларига ҳам вирус жиддий таъсир ўтказган.
Пандемия даврида кўплаб мамлакатлар "эгоист" бўлиб кетди, деди Мирзиёев.
Шу билан бирга, у бундай қийин вазиятда уларнинг ҳаракатларини тўғри тушунишини ҳам билдирди. "Мен ҳам биринчи навбатда мамлакатимиз тинчлиги, халқим фаровонлиги ҳақида ўйлашим керак", деб тушунтирди у.
Аввалроқ, Ш.Мирзиёев янги Афғонистон раҳбарлари билан музокаралар олиб борилаётганини, Ўзбекистонни ягона мақсади – мамалакат узра ўқ отилмаслиги эканлигини таъкидлаган эди.