ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Хорижий мамлакатларда яшаётганлар учун ўзбек тилини ўрганиш имкониятлари кенгайтирилмоқда. Бу ҳақда UzA хабар берди.
Хусусан, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2021-2022 ўқув йилидан илк бор хориж талабалари учун ўзбек тили ва адабиёти ихтисослиги бўйича масофавий таълим шакли йўлга қўйилди. Бакалавр мутахассислигига 15 нафар, магистратура йўналишига 50 нафар талаба суҳбат асосида қабул қилинди.
Талабалар асосан АҚШ, Россия, Польша, Италия, Туркия, Хитой, Жанубий Корея, Қозоғистон, Покистон, Ҳиндистон, Афғонистон ва бошқа давлатлар фуқаролари ҳисобланади. Шу йилдан бошлаб улар илк бор ўзбек тили, адабиёти ва маданиятини масофадан туриб ўрганиш имкониятига эга бўлдилар.