Россия Москвадаги НАТО ваколатхонаси фаолиятини вақтинча тўхтатади

Альянснинг Москва шаҳридаги идораси 1 ноябрдан бошлаб маълум бир пайтга қадар фаолият юритмай туради, ахборот бюроси ёпилади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. – Россия НАТОнинг Москвадаги ваколатхонаси фаолиятини 1 ноябрдан бошлаб тўхтатиб туради, деб хабар қилмоқда РИА Новости Россия бош дипломати Сергей Лавров сўзларига таяниб.
“Энди Москва билан боғланиш учун НАТО вакилларига Россиянинг Бельгиядаги элчисига мурожаат этишлари керак бўлади”, – деди Лавров.
АҚШ ва НАТО ҳарбий инфратузилмасини МОда жойлаштириш Россия учун мутлақо номақбул – РФ ТИВ
Маълум бўлишича, 1 ноябрдан бошлаб альянснинг Москва шаҳридаги идораси маълум бир пайт фаолият олиб бормайди. Ундаги ходимларига берилган аккредитация қайтариб олинади, ахборот бюроси эса ёпилади.
Сал аввалроқ, Россиянинг НАТОдаги доимий ваколатхонасининг саккиз нафар ходимига берилган аккредитация қайтариб олинганини тасдиқланганди. НАТОдаги Россиянинг ходимлари сонини ўн нафарга тушириб қйўиб.