ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. АҚШ Мудофаа вазирининг махсус операциялар ва паст даражадаги низолар бўйича ёрдамчиси Кристофер Майер Ўзбекистонда чегара хавфсизлиги масалалари бўйича музокаралар ўтказди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги муҳтор элчиси Даниел Розенблум ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
"Мудофаа вазири ёрдамчиси Кристофер Майер бошчилигидаги идоралараро делегациянинг ташрифи давомида сўнгги кунлар ичида Ўзбекистон ҳукумати билан икки томонлама ҳамкорлик бўйича самарали музокараларда қатнашганимдан ва чегара хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилганимдан жуда мамнунман", – деб ёзиб қолдирган элчи Twitter’да.
Аввалроқ Ўзбекистон мудофаа вазирлиги Пентагон вакилларини республикага ташрифи бўйича расмий сўров олмаганликлари ҳақида хабар берилганди.