ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Ўзбекистон республикаси Президентликка номзодларнинг ишончли вакиллари ўртасида теледебатлар бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзЛиДеПнинг расмий телеграм канали хабар берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 19 октябрь куни соат 17:00 да Президентликка номзодларнинг вакиллари иштирокидаги қизғин баҳс-мунозарали теледебатлар бўлиб ўтади. Мазкур жараённи “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон”, “Ёшлар”, “Маҳалла”, “Маданият ва маърифат” телеканалларида томоша қилиш мумкин бўлади.
Шу билан бирга, дебатлар аҳолини барча қатламларини қамраб олиши учун “Ёшлар” ва “Тошкент” телеканалларида – русча таржима, “Маданият ва маърифат” телеканалида эса – инглизча ва (сурдо) таржимаси билан ҳам эфирга узатиш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясинг UZTV.TV платформаси орқали мунозараларни бутун дунё бўйлаб кузатиш мумкин бўлади.