ТОШКЕНТ, 18 окт –Sputnik. Washington Post газетасининг ёзишича, президент Жо Байден ҳокимиятга келганига бир йил ўтмасдан Вашингтоннинг баъзи иттифоқчилари у раҳбарлигидаги маъмуриятнинг ташқи сиёсатига эҳтиёткорлик билан ёндашишни бошлади.
Якшанба куни чоп этилган мақолада АҚШнинг бир неча иттифоқчи-мамлакатларидан бўлган обрўли инсонларнинг сўнгги ҳафталар давомида билдирган фикрлари келтирилган.
"Америка қайтганини инкор этиб бўлмайди ... Баъзида у кучлироқ, баъзида эса унчалик ҳам кучли эмас", - дея Латвия президенти Эгилс Левитс сўзларидан иқтибос келтирган нашр.
Бундан ташқари, Байден маъмурияти вакилининг таъкидлашича, АҚШ миллий хавфсизлигига оид ҳавотирланишнинг ҳар қандай қўриниши "биринчи навбатда Америка" сиёсатига қайтиш сифатида қабул қилинади.
Байден Саудия Арабистонига яқин эмас ва бу Ар-Риёдни ташвишга солмоқда. Дарҳақиқат, Трамп даврида Саудия Арабистони имтиёзларга эга эди. Шу билан бирга, Байден кўплаб мамлакатларга, масалан, Жанубий Кореяга яхши таниш. Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, аввалроқ Байден Корея муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш имкониятларига жуда оқилона ёндашган эди.
Нашрда ёзилишича, АҚШнинг Афғонистондан тартибсиз равишда чиқиб кетгани ва Франция билан алоқалари кескинлашгани фонида Вашингтон ва унинг энг ишончли иттифоқчилари ўртасидаги алоқалар заифлашгандек кўриниши мумкин. Байден ўз лавозимини эгаллаганига бир йилдан ошмади, бироқ унинг кўплаб сиёсий рақиблари ва баъзи дўстлари АҚШга бўлган ишонч йўқотилди, деб ҳисобламоқда.
Шунга қарамай, европалик амалдорнинг фикрича, Байденнинг обрўси унинг энг муҳим масалаларга оид фаолияти натижаларига боғлиқ ва ҳатто иттифоқчилар у қабул қилган қарорларга қўшилмаса ҳам, президент барибир "ўз айтганини қилиши" керак.