ТОШКЕНТ, 18 окт - Sputnik. АҚШ Грузияга у мудофаа соҳасида ўз имкониятларини кенгайтириб олишига ёрдам бермоқчи.
Қўшма Штатлар мудофаа вазирлиги раҳбари Ллойд Остин шу мақсадда Грузияга етиб борди ва Америка Грузияга унинг Ғарб билан яқинлашувида кўмаклашишга тайёрлигини маълум қилди.
"Қўшма Штатлар Грузияга унинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга ёрдамлашишга ва унинг евро-атлантик интеграллашувида кўмаклашишига тайёр, мен бу ердаги учрашувларни интиқлик билан кутмоқдаман", - деб айтган Остин ўз Twitter’ида.
Илгарироқ Пентагон идора раҳбари Украина, Грузия ва Руминияга ташрифи давомида Қора денгиз хавфсизлиги масаласини муҳокама қилиши ҳақида баёнот берган эди.
Шунингдек, Остин ушбу ташрифлар давомида НАТО эшиклари Грузия ва Украина учун очиқлиги ҳақида баёнот бериши кутилган эди.
Россия Федерацияси АҚШнинг МДҲ чизиғида қўшниларга ҳарбий қудратни оширишда ёрдам беришидан ҳамиша ташвиш билдириб келган.