“Qanot Sharq” Тошкент-Москва рейсларини амалга оширишни бошлади

Жадвалга кўра парвозлар Тошкент-Москва-Тошкент йўналишидаги ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунлари бажарилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг биринчи Qanot Sharq” хусусий авиакомпанияси Тошкентдан Москвага парвозларни йўлга қўйди.
Биринчи рейс 14 октябрь куни амалга оширилган. А320-200 самолётидаги парвозлар Внуково аэропортига қўнади.
Жадвалга кўра парвозлар Тошкентдан ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунлари бажарилади. Яқин кунлардаги рейслар 21, 23, 28 ва 30 октябрь куни амалга оширилиши режалаштирилган.
Россия ва Ўзбекистон ўртасида авиарейслар сони оширилмоқда
“Qanot Sharq Airlines” хусусий авиакомпанияси биринчи Airbus A320 йўловчи самолётини апрель ойида қабул қилиб олган эди. Йил охирига қадар авиаташувчи қўшимча равишда яна иккита катта сиғимга эга Airbus A320га эга бўлиши лозим.