ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Актриса Юлия Пересильд ва режиссёр Клим Шипенкодан иборат дунёдаги илк кино экипажи Ерга муваффақиятли қайтди. Роскосмос “Союз МС-18” кемасининг Қозоғистон саҳросига қўнишини онлайн эфирга узатди.
Кино гуруҳи Халқаро космик станцияда икки ҳафта давомида бўлди. Фазода Россиянинг “Вызов” (“Чақириқ”) фильми суратга олинди.
Экипаж Қозоғистоннинг Жезказган шаҳрининг 148 километр жанубий-шарқида қўнди. Улар энди тиббий кўрикдан ўтказилади ва махсус рейсда Москва вилоятига олиб келинади.
Россиялик киноижодкорлар дунёда биринчи бўлиб очиқ фазода 30-40 дақиқали фильмни суратга олишга муваффақ бўлишган.