Сталин тўғри қарор қабул қилган кун

Сталиннинг қаҳрамонлиги ёки Иккинчи Жаҳон уруши йўналишини ўзгартириб юборган, тарихда "Москва мўжизаси" номини олган воқеа ҳақида.
Sputnik
Ушбу ҳикоя бундан роппа-роса 80 йил олдин 1941 йилнинг октябр ойини ўрталарида содир бўлган ва Иккинчи Жаҳон уруши тақдирида муҳим рол ўйнаган воқеага бағишланади.
Ўшанда немис фашистларининг тиш-тирноғигача қуролланган, танк ва моторлаштирилган дивизиялари шиддат билан Москвага яқинлашиб келаётган эди. Қизил Армия уларга жон-жаҳди билан қаршилик кўрсатаётган бўлса-да, лекин секин-аста Шарққа чекинишга мажбур бўлаётган эди. Фронтлардан келаётган янгиликлар бири биридан қайғули, аксарият ҳолларда совет аскарлари гоҳ у шаҳарни гоҳ бу шаҳарни қолдириб чекинишга мажбур бўлгани ҳақидаги нохуш хабарлар эди. Хуллас Совет Иттифоқи келажаги мутлақ мавҳум, бўлган энг тушкунли кунлар эди.
Оборона Москвы.
Урушда ваҳима - бу даҳшатли нарса бўлади. Душман томон жуда кучли бўлмаса ҳам, одамлар кун сайин дуч келаётган қийинчиликлар сони ортиб бораверган сари турли ваҳималар ҳам кучайиб боради. "Ана бизни қуршаб олишди", "ана озиқ-овқат заҳиралари йўқ қилинди", "ана бизни ташлаб кетишди", "нима қилиб бўлса ҳам ўзимни қутқаришим керак" каби фикрлар ҳимояда бўлган томондаги ҳар бир кишиинг бошига келиши аниқ.
Кунларнинг бирида ана шундай ваҳима оддий фуқароларни қамраб олди. 16 октябрь куни фронларда сезиларли ҳеч қандай ҳодиса содир бўлмасада, Москвада турли тартибсизликлар бошланди, аҳоли шаҳарни ташлаб қочишга тушди. Бунга сабаб бир нча кун олдин қабул қилинган махфий буйруқ бўлди.
Иттифоқ раҳбарияти, албатта, урушда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигини тушунган ҳолда пойтахтни ҳам кўчиришга тайёргарлик кўрарди. Москвадан барча муҳим давлат муассасаларни қисман заҳирадаги пойтахт номини олган - Куйбышев шаҳрига жўнатиш, муҳим инфратузилма объектларини портлатиш ҳақида буйруқ чиққанди.
Лучи прожекторов войск ПВО освещают небо Москвы
Лекин айрим раҳбарлар уни "қўлингга тушган нарсани олиб имкон қадар тезроқ қочиб қолиш керак" деб тушунган. Оқибатда идорларар очиқ, қаровсиз қолган, махфий ҳужжатлар, Ленин ва Маркс китоблари кўчаларда ёқилган.
Давлат муассасаларининг кўчирилишини кўрган аҳолининг ваҳимаси янада кучайган. Шаҳарда талон-тарож, босқинчилик ва бошқа жиноятлар сони ҳам кескин ошиб кетган. Аксарият ходимлари фронтга жўнатилган милиция бу жиноятларга қарши курашишга кучи етмай қолган.
Ушбу ваҳимали воқеаларнинг трагикомик рамзи сифатида "Муқаддас уруш" сўзларининг муаллифи В. И. Лебедев-Кумачнинг тақдирини эслаш мумкин. У ўзининг уй жиҳозларини иккита юк автомобилга ортиб юк станциясига олиб келган, лекин уларни поезда юклашда муаммо содир бўлган. Иккин кун давомида ушбу муаммо билан кураш натижасида шоир ақлдан озган...
Лекин совет раҳбарияти муаммо негизин дарҳол тушунган ва 16 октябрь куни бошқа қарор қабул қилган. Москва шаҳри раҳбарлари аҳолига "Москва душманга ҳеч қачон топширилмаслигини" айтиб тинчлантирувчи сўзлар билан мурожаат қилган. Шу куннинг ўзида метро қайта ишга туширилган, трамвайлар юра бошлаган. Орадан икки кун ўтиб ваҳимачиларни жойида қатл қилиш ҳақида қонун қабул қилинган. Ушбу чоралар натижасида тез орада Москвада тартиб ўрнатилишига муваффақ бўлинган.
Сталиннинг ўзига келсак, унинг режалари 80 йилдан кейин ҳам ноаниқ бўлиб қолмоқда. Дастлабки ре жа бўйича доҳийнинг ўзи ҳам пойтахни тарк этиши керак бўлган. Айтишларига кўра, Сталин ҳам темирйўл вокзалигача келган, плафторма бўйлаб бироз айланиб юрган ва кейин яна Кремлга қайтиб кетган ва шу билан масалани ёпган. Тарихий ҳужатлардан маълумки, ўша оғир кунларда Сталин Москвани тарк этмаган.
Оқибатда мана шу қарор жуда тўғри бўлиб чиққан ва урушнинг кейинги тақдирига ҳам таъсир кўрсатган. 1940 йилда Парижда содир бўлган воқеаларни эсга олсак бунинг моҳиятини тушунамиз.
Охрана московского неба
1940 йилнинг 14 инь куни, немислар бостириб келиши арафасида Франция ҳукумати эвакуация қилинган ва аҳоли ҳатто унинг қаердалигини билмаган. Шундан сўнг Парижда аҳоли машиналарда, араваларда қочиб кетишга уринган. Ҳукумат жойида бўлмаганидан сўнг, бироз ўтиб (1940 йил кузда) давлатнинг ўзи ҳам немисларга таслим бўлган.
Москва ҳимояси эса, бутун бошли Иккинчи жаҳон урушининг йўналишини ўзгартириб юборди. Совет армияси ҳимоя ва чекинишдан илк бор ҳужумга ўтди ва Берлингача етиб борди. Тарихчилар баъзан буни "Москва мўъжизаси" дейишади.
Эҳтимол Гитлер ҳам 1945 йилда ўртоқ Сталиндан ўрнак олган. Зеел тепаликларида унинг учун махсус бункер тайёрлаб қўйилган бўлсада, сўнгги дамгача у Рейхстагни тарк этмаган. Тўғри-да, ўзи хавфсиз жойга яшириниб олиб одамлари жангга бошлаётган раҳбарнинг гапига ким ҳам қулоқ соларди.
Эҳтимол, Сталин ҳам 1941 йилда ана шулар ҳақида ўйлаган ва мамлакатни асраб қолган мутлақ тўғри қарорни қабул қилган, лекин ўша кунларда ваҳима домига тушиб "сичқон ини минг танга" бўлиб қолган раҳбарлар ҳам кам эмасди. СССРда уларни уруш ҳақидаги хотиралардан ўчириб ташлашга ҳаракат қилишган, фақат "мустаҳкам девор ва пўлат мудофаа" ҳақида куйлашган.
Лыжная подготовка военнослужащих Советской армии в парке "Сокольники"