ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари Афғонистондаги вазият туфайли терроризмга қарши кураш ва ўзаро маълумот алмашиш бўйича мулоқотларни фаоллаштирдилар. Бу ҳақда ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси матбуот-хизмати хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Тошкентдаги ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси штаб-квартирасида ташкилотга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари аксилтеррор бўлинмалари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтган.
"Делегация раҳбарлари Афғонистондаги вазият фонида ШҲТга аъзо давлатларнинг хавфсизлигига бўлаётган чақириқ ва таҳдидларга баҳо беришди, терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашишди. Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари ўртасида юқорида айтилган соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш бўйича таклифларни илгари суришди ", - деди МАТТ вакили.
Илгарироқ Ўзбекистоннинг ШҲТдаги вакили Рахматулла Нуримбетов Республиканинг 2021-2022 йилда ШҲТга раислигидаги асосий устуворликлардан бири аъзо-мамлакатларнинг аксилтеррор йўналишида ҳамкорликни фаоллаштириш бўлишини таъкидлаган эди.