Путин мигрантлар ҳақида: интеграция - фақат пул ишлаш дегани эмас...

Путин Россияга келаётган мигрантлар тўла қонли ҳаёт кечириши учун рус тили ва Россия маданиятини билиши кераклини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ 15 окт - Sputnik. – Россия президенти Владимир Путин МДҲ ҳудудида “Рус тили - бирлаштирувчи куч" эканини таъкидлади.
МДҲ давлат раҳбарлари Кенгашида президент РФга келаётган меҳнат мигрантлари энг камида рус тилини билишлари, мамлакат тарихи ва маданияти ҳақида тасаввурга эга бўлишлари кераклигини айтди.
“Ҳақиқатан ҳам, Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида муштарак жиҳатлар кўп. Умумий тарих, маънавий-руҳий илдизлар, маданиятлар, урф-одатлар, анъаналарнинг ўзаро чамбарчас боғлиқлиги... Ва албатта, рус тили”, дея алоҳида таъкидлади Россия етакчиси.
“Россияда Ҳамдўстлик мамлакатларидан қанча меҳнат мигрантлари ишлаётганини ҳаммамиз яхши англаймиз. Инсонларнинг мослаша олиши ва Россиянинг тўлақонли ҳаётига кира олиши сиз учун ҳам, биз учун ҳам муҳим”, - деди Россия президенти.
Бундан ташқари, у меҳнат мигрантлари Россия маданиятини, Россия ҳамда собиқ Совет Иттифоқи халқлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни билишлари лозимлигини ҳам таъкидлади.
Интеграция – фақатгина пул ишлаш эмас, балки мамлакатда тўлақонли ҳаёт кечириш демакдир, деди у.