Энг кўп депорт қилинадиган мигрантлар кимлар - эксперт жавоби

Мутахассис Россияда қайси тоифадаги мигрантлар энг кўп депортация қилиниши ва бунинг олдини олиш йўллари хусусида гапирди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Россиядаги чет эл фуқаролари депорт қилинишининг энг асосий сабаби - улар томонидан РФда бўлиб туриш муддатларининг бузилишидир. Бу ҳақда Меҳнат мигрантлари касаба уюшмаси раиси Ренат Каримовга таянган ҳолда Sputnik Тожикистон хабар бермоқда.
Каримов чет эл фуқаролари Россия ҳудудида ярим йил вақт ичида 90 кундан ортиқ бўла олмасликлари, бу муддат ўтиши билан улар ўз ватанларига қайтишлари кераклигини айтади.
Қоидабузарлик юз бермаслиги учун улар фақат уч ойдан сўнг РФга қайтиб келишлари мумкин.
Песков Ўзбекистон фуқаролари учун "миграция амнистияси"га оид саволга жавоб берди
Каримовга кўра, меҳнат мигрантлари патент расмийлаштирилиши зарурлигига эътибор қаратган. Агар бунга мигрантнинг молиявий имконияти бўлмаган тақдирда ҳам у қонунни бузган саналади.
"У ҳисобга олиш базаси бўйича кузатиб борилади. Эртами-кечми мигрант барибир Россиядан чиқади. Шунда унинг қачон Россияга кириб келгани, қанча вақт бу ерда ноқонуний бўлиб тургани ойдинлашади", - дейди эксперт.
Бундай ҳолда мигрантга кириш автоматик тарзда ёпилади. Шунингдек, чет эл фуқаролари кўчаларда тўхтатилиб, текширилиши ҳам мумкин.
"Агар у патент расмийлаштирмаган ҳолда Россиядан узоқ вақт чиқмагани аниқланса, бундай ҳолда мигрант қўлига РФга киришга таъқиқ тўғрисидаги қарорни тутқазишлари мумкин", - дейди Каримов.
Мигрантларни афв қилиш қанчалик тўғри қарор?
Агар иш судгача тақаладиган бўлса - ҳолат оғирлашади. Сабаби амнистия суд қарори билан РФдан чиқариб юборилган мигрантларга жорий этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Россия меҳнат қилувчи мигрантлар федерацияси раҳбари Вадим Коженов Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаларидан бўлган 150 минг нафар мигрантлардан киришга таъқиқ олиб ташланиши ҳақида эълон қилган эди. Кейинроқ ушбу рақам 158 мингга ўзгарди.
Россия президенти ҳузуридаги инсон ҳуқуқлари бўйича президиум кенгаши аъзоси Кирилл Кабановнинг сўзларига кўра, ушбу қарор мамлакатдаги криминоген зиддиятни кучайтиради ва мамлакат хавфсизлигига таҳдидни юзага келтириши мумкин.