ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Тошкентлик рассом Inkuzart яна бир ноодатий граффити чизди.
“Бизнинг томирларимизда буюк ота-боболаримиз қони оқмоқда. Ўзбек халқи ўз тарихи билан фахрланади, бироқ қачонгача???
Ҳозирги авлоддан ҳам буюк инсонлар чиқишини ва улар билан фахрланишни хоҳлайман, токи бизнинг келажак авлод биздан фахрлансин!”, - деб ёзган рассом Instagram’да.
Inkuzart ижод намунасини 3 минг обуначи баҳолади.
Ўтган йилнинг баҳорида ижодкор Чилонзор туманидаги деворларда коронавирус пандемиясига бағишланган граффитни чизганди. Тиббий ниқоб, фаришта қанотли шифокор сурати, ниқоб таққан Мона Лиза, кислород ниқобини ушлаб туриб, беморларга ёрдам беришга шай турган шифокор акс этган “Кўз” номли расмлар шулар жумласидан саналади.