ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Пентагондан республикага ташриф буюриш ҳақида расмий сўров олмаган. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Баҳром Зулфиқоров РИА Новостига маълум қилди.
Аввалроқ Politico нашри конгрессдаги манбасига таянган ҳолда октябрь ойида Пентагон вакиллари Ўзбекистонда АҚШнинг аксилтеррор кучларини жойлаштириш имконияни муҳокама қилиши ҳақида хабар қилган эди.
“Бу маълумотни тасдиқлай олмайман, чунки биз расман ҳеч нарса (режалаштирилаётган ташриф ҳақида – таҳр.) олмадик. Расман бизга хабар қилишган бўлишарди, бироқ ҳозир ҳеч нарса йўқ”, - деди Зулфиқоров Америка нашри хабарига муносабат билдираётиб.
Сентябрь охирида, Politico нашри АҚШ Россия ва МДҲ мамлакатлари билан Афғонистон яқинида жойлашган ҳарбий базалардан террорчиларга зарба бериш мақсадида фойдаланиш ҳақида музокаралар олиб боргани ҳақида хабар қилган эди. Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бу хабарни рад этган эди. Чунки “мамлакат қонунчилиги бунга имкон бермайди”.