Термизда Ўзбекистон ва "Толибон"* ўртасида музокаралар бўлиб ўтади

Манба кун тартибидан савдо-иқтисодий масалалари ўрин олганига аниқлик киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Термиз шаҳрида 15 октябрь куни Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматлари музокаралари режалаштирилган. Бу ҳақда РИА Новостига Ўзбекистон томонидан бу музокараларда иштирок этадиганлардан бири маълум қилди.
“Учрашув эртага Термизда бўлиб ўтиши керак”, - деди манба.
У кун тартибидан савдо-иқтисодий масалалари ўрин олганига аниқлик киритди.
Гап, хусусан, ўзаро товар айирбошлаш ўсиши учун бўлган тўсиқларни олиб ташлаш, “Сурхон-Пули-Хумри” электр узатиш тармоқлари ва “Мозори Шариф-Кобул-Пешовар” йўналиши бўйлаб темир йўл қуриш лойиҳаларини амалга ошириш ҳақида боради.
БМТ Ўзбекистон орқали Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатади
Ўтган ҳафта Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати вакиллари билан музокаралар ўтказган эди. Учрашув якунига кўра яқин кунларда Термизда қўшма музокараларни ўтказишга келишиган эди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти