ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. 2021 йил 14 октябрь кунидан “Tashkent City” боғи ҳудудига кириш бепул бўлади. Бу ҳақда “Tashkent City” ХИМ ДУК дирекцияси маълум қилди.
Таъкидланишича, автотранспорт воситаларида кириш бундан мустасно.
Ўтган йил декабридан бошлаб “Tashkent City” боғига кириш вақтинчалик пулли этиб белгиланган эди. У ерга кириш учун 12 ёшдан катталар 10 минг сўм тўлашлари керак эди.
Ушбу ҳолатга шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўз муносабатини билдирган эди. Унинг фикрича солиқ тўловчилар "Tashkent City"га кирганида пул тўласа адолатли бўлади. У, шунингдек, "Бир ойда сақлаб туришга 900 млн сўм, ҳар битта фонтанни отилишига бир кунда 1 млн сўмдан кўп пул кетади", — дея маълум қилганди.