Ўзбекистон ва ЕОИИ

Мирзиёев ЕОИИ саммитида қандай таклифларни илгари сурди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдан ташқари мажлисида кузатувчи мақомида нутқ сўзлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдан ташқари мажлисида кузатувчи мақомида нутқ сўзлади.
Ўзбекистон етакчиси ўз нутқида ЕОИИ билан амалий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб берди:
- савдо-иқтисодий алоқаларни ошириш. Савдо тўсиқларини бартараф этиш, қоида ва стандартларни уйғунлаштириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш;
- саноат кооперациясини чуқурлаштириш орқали минтақалараро қўшилган қиймат занжирларини яратиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш. “Иннопром” кўргазмаси ҳар йили ўтказилади;
- транспорт коридорлари ва логистика инфратузилмасини такомиллаштириш;
- озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ЕОИИ давлатларининг рақобатбардош устунликлари асосида бу соҳада ўзаро ҳамкорлик қилишнинг янги нуқталарини излаш.
- тезлаштирилган рақамлаштириш ва электрон тижоратни кенгайтириш. Тажриба ва илғор технологиялар билан ўзароалмашиш.
- Оролбўйида минтақасидаги қўшма лойиҳалар ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш соҳасидаги мувофиқлаштирув.
Ўзбекистон ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини ўтган йил декабрь ойида берилган. Жорий йил апрель ойида Ўзбекистон ҳукумати ва Евроосиё иқтисодий комиссияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ҳамда 2021-2023 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси қабул қилинди.