Президент сайловлари: муддатидан олдин овоз беришга старт берилди – видео

Бугун Ўзбекистонда навбатдаги президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш бошланди.
Sputnik
Бугун Ўзбекистонда навбатдаги президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш бошланди.
Sputnik Ўзбекистон мухбирлари Тошкентдаги бир нечта сайлов участкаларига келишди.
Улардан бири Миробод туманидаги 111-сонли сайлов участкаси. У Ломоносов номидаги МДУ филиали биносида жойлашган. Бу ерда Мовароуннаҳр ва Минг ўрик маҳаллаларининг 2 144 аҳолиси овоз бериши мумкин.
Муддатидан олдин овоз берувчилар ўз сайлов участкаларига 14-20 октябргача келишлари, ўша куни муддатидан овоз бериш сабабини тушунтириб ариза ёзишлари мумкин.