Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш бошланди

Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Бугун, 14 октябрдан бошлаб Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш бошланди.
Муддатидан олдин овоз бериш 20 октябргача бўлиб ўтади. Россия ҳудудида участкалар республиканинг Москвадаги элчихонасида, “Сахарово” миграция маркази ҳудудида ҳамда Рязань, Воронеж, Владимир ва Ивановода очилган. Улар Москва вақти билан соат 9:00 дан соат 19:00 гача ишлайди.
Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Муддатидан олдин овоз бериш учун сайловчи сабабини кўрсатган ҳолда тегишли сайлов участкасига ариза билан мурожаат қилади.
Тўлдирилган сайлов бюллетени ёпиқ конвертда, тегишли участка сайлов комиссиясининг сейфида сақланади.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайловларида ХДПдан Мақсуда Ворисова, “Адолат” СДПдан Баҳром Абдуҳалимов, ЎзЛиДеПдан Шавкат Мирзиёев, "Миллий тикланиш" партиясидан Алишер Қодиров ҳамда Экологик партиядан Обломурадов Нарзулла Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида рўйхатга олинган.
Президент сайлови: номзодлар нима таклиф қилмоқда