ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Беларусь пойтахти Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши (МДҲ ТИВК)нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
13-14 октябрь кунлари бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов иштирок этди.
Тадбир иштирокчилари халқаро кун тартиби ва Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Таъкидланишича, МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши бўлажак мажлисининг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари, жумладан, саммитда кўриб чиқиладиган қатор кўп томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди ва келишилди.
Учрашув якунида МДҲга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Биологик ва заҳарли қуролларини тақиқлаш тўғрисидаги Конвенцияни мустаҳкамлаш тўғрисидаги Қўшма баёноти қабул қилинди, МДҲга аъзо давлатлар тарихчилари ва архившуносларининг халқаро уюшмаси (комиссияси) тўғрисидаги Низом ҳамда МҲД доирасида 2022 йилда ўтказиладиган кўп даражали ташқи ишлар идоралари ўртасидаги маслаҳатлашувлар режаси ва бошқа ҳужжатлар тасдиқланди.