Россиядан Тошкентга метро вагонларининг навбатдаги партияси келади

Бу вагонлардан Тошкентда 4 та вагонли 5 та метро поезди шакллантирилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Россиянинг “Трансмашхолдинг” холдинги 13 октябрь куни Тошкент шаҳрига янги метро вагонларининг навбатдаги партиясини юборди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, янги метро вагонларининг барчаси Тошкент метросининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган. Бу вагонлардан Тошкентда 4 та вагонли 5 та метро поезди шакллантирилади. Эндиликда Тошкент метрополитенида замонавий поездлар сони жами 60 вагонни, яъни 15 та тўрт вагонли поездни ташкил этади.
Россиядан Ўзбекистонга 20 та замонавий метро вагонлари юборилди
“Метровагонмаш” ва “Тошкент метрополитени” 40 та метро вагонини ишлаб чиқариш бўйича шартномани 2021 йилнинг апрель ойида имзоланган эди.