Яқинда Россияда “Чукавин снайпер милтиғи”нинг давлат синовлари якунланди.Ушбу қурол Совет ва Россия армиясида 50 йилдан буён фойдаланиб келинаётган афсонавий СВД ўрнини боса оладими? РИА Новости хабарига асосан.
Чукавин снайпер милтиғи
Снайперская винтовка Чукавина (СВЧ) илк бор “Армия-2017” ҳарбий-техник форумида кенг жамоатчиликка намойиш этилган эди. "Калашников" концерни раҳбари Алексей Криворучконинг сўзларига кўра, ўшанда СВЧга Россия Мудофаа вазирлиги, Росгвардия ва чет эллик харидорлар қизиқиш билдирган эди. Россия президенти Владимир Путин ҳам ушбу қуролни “Патриот” полигонида шахсан синаб кўрган эди.
Чукавин снайпер винтовкаси - ярим автоматик, 1200 метргача бўлган масофада душманни мағлуб этиш учун мўлжалланган. Винтовка жуда ихчам - узунлиги бир метрдан ошмайди. Патрон қабул қилгич ва ствол ягона “қути” ичига жойлаштирилган ва унинг тепасига оптик кўриш мосламаси ўрнатиш жойи бор. Милиқ телескопик тахланадиган даста ва тепкини созлаш механизми билан жиҳозланган. Бу қуролни осон транспортировка қилиш ва ҳар бир мерган учун уни ўзига мослаштириш имконини беради.
Янги милтиқ гардина схемаси бўйича ишлаб чиқилган. Яъни унинг ички механизмлари вертикал бўлинмаларга жойлаштирилган. Бу қуролни ҳажмини кичик қилишга хизмат қилади. Тепа қисми мустаҳкам металлдан ясалган бўлиб, ўқ отиш пайтида у барча босимни ўзига олади. Винтовканинг қолган қисмида полимер ва композит материаллар кенг қўлланилади. Бунинг эвазига унинг оғирлиги атиги 4,2 килограммни ташкил қилади.
СВЧнинг яна бир афзаллиги - унинг кўп калибрли архитектураси. Айни дамда унга учта турли калибрли стволлар ўрнатилиши мумкин: 7.62x54 мм, 7.62x51 (НАТО) ва 8.6x70 мм (.338 Lapua Magnum) махсус патронлар учун.
Драгунов снайпер милтиғи
Собиқ ветеран – Снайперская винтовка Драгунова (СВД)– оддий, ишончли нишонга аниқ урадиган, қулай снайпер милтиғи ҳисобланади. Армия топшириқларини у ҳалиям уддалай олса-да, лекин уни бирор муайян вазифага мослаштириш - мушкул иш.
Подготовка сирийских военнослужащих российскими военными специалистами
© Sputnik / Михаил Воскресенский
/ Драгунов винтовкаси нисбатан енгил, эргономика жиҳатидан жуда қулай, дастаси ёғочдан ясалган. Уни ишлаб чиқишда конструктор кўпроқ спорт винтовкаларидан андоза олган. Унинг ишлатилган патронни чиқариб ташлаш ва қайта ўқлаш механизми ҳам порох газлари ёрдамида аксарият ўқотар қуролларда бўлгани каби, анъанавий услубда амалга оширилади.
СВДнинг оғирлиги 4,5 кг, унинг оптик нишонга олиш мосламаси 1300 метр масофага мўлжалланган. СВД сўнгги 50 йилда Евроосиё қитъасида юз берган деярли барча йирик ҳарбий можароларда иштирок этиб, тоғ, чўл ва бошқа мураккаб шароитларда ўзини яхши намойиш этган. 1980 йилларда афғон урушида ҳам у “кўп иш” бажарган. Уни нафақат совет аскарлари, балким мужоҳидлар ҳам юқори қадрлаган.
СВДнинг бир неча модификацияси ҳам ишлаб чиқилган. Улар орасида КСВК ва АСВК-М модификациялари ҳам бор. Уларнинг асосий вазифаси душманнинг енгил зирҳланган нишонлари ва учувчисиз аппаратларидир. Бугунги кунда Россия армиясида учувчисиз аппаратларни снайпер милтиқлари ёрдамида уриб туширишга ихтисослашган махсус бўлинмалар ҳам ташкил қилинган.
ORSIS T-5000
Лекин ҳозирги Сурия шароитида Россия армияси мутлақ янги снайпер винтовкаси - ORSIS T-5000дан фойдаланмоқда. Ушбу қурол 2011 йилда маҳаллий корхона томонидан ишлаб чиқилган бўлиб тез орада бир неча нуфузли мукофотларга сазовор бўлди. Унинг ёрдамида Россия “Альфа” бўлинмаси 2012 йилда қуролли кучлар орасида халқаро мусобақада олтин медал олган эди.
Снайперская винтовка ОРСИС Т-5000
© Sputnik / Евгений Биятов
ORSIS – юқори аниқлик ва ўқ отиш жамлигига эса. Унинг ушбу кўрсатгичи - атиги 0,5 МОА. Бунга замонавий йиғиш технологиялари, махсус ишлов бериш ва қисмларни бир-бирига мослаштириш натижасида эришилди. Ундан ташқари, милтиқ эргономикаси ҳам жуда яхши: унинг дастаги қулай созланиши имконига, ушлагичи анатомик қулай шаклга эгадир.
ORSIS Т-5000 - 7,62х51 ммли (.308 Winchester) ҳамда 7,62х67ммли (.300 Winchester Magnum) ва 8,6х70 ммли (.338 Lapua Magnum) патронларига мослаштирилган бўлиши мумкин. Винтовка магазини 5 ёки 6 патронга мўлжалланган. Нишонга олиш узоқлиги - 1650 метргача, лекин тажрибали мерганлар ундан ҳам узоқ масофани нишонга олишлари мумкин.
"ORSIS" бренди Москв шаҳрида жойлашган ООО "Промтехнология" қурол заводига тегишли бўлиб, "ОРужейные СИСтемы” иборасининг қисқартирилган шаклини англатади. Корхона энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган ва бугунги кунда овчилар, спорт ҳамда ихтисослашган қуроллар ишлаб чиқаради.