Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иорданиядан учта гол ўтказиб юборди

Амманда бўлиб ўтган баҳсда “оқ бўрилар” иорданияликларга 0:3 ҳисобда мағлуб бўлишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. 12 октябрь куни Ўзбекистон ва Иордания миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.
Амманда бўлиб ўтган баҳсда “оқ бўрилар” мезбонларга 0:3 ҳисобда мағлуб бўлишди. Рақиблар ўйиннинг 29, 56 ва 83 дақиқаларида Ўзбекистон дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлишди.
Шу тариқа Сречко Катанец шогирдлари Иорданиядаги иккинчи ўртоқлик ўйинида йирик мағлубиятга учради.
Эслатиб ўтамиз, 9 октябрда Малайзияга қарши кечган ўйинда Ўзбекистон 5:1 ҳисобида зафар қучган эди.