ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Душанбеда машҳур совет ва тожик спортчиси Зебинисо Рустамова совринлари учун камондан отиш бўйича очиқ мусобақалар бўлиб ўтди, деб хабар берди Тожикистон Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Тожикистоннинг турли ҳудудларидан 38 нафар иштирокчи, шунингдек, Фарғона вилоятидан келган спортчилар уч кунлик мусобақада беллашди.
Рустамованинг сўзларига кўра, у турнир натижаларидан мамнун ва келажакда халқаро мусобақаларда ёшлардан катта натижалар кутиш мумкин
Аралаш жуфтликлар ўртасида 70 метр масофага ўзбек дуэти Гулмира Ўринбоев ва Зокиржон Ғофуров ғолиб бўлди.
Якка тартибда худди шундай масофада ўқ отиш бўйича душанбалик Мадина Ражабова ва Умежон Раҳмонов ғолиб чиқди.
Аёллар жамоавий баҳсларида душанбелик Мадина Раджабова, Фируза Зубаидова ва Зухро Тагоевалар учлиги энг яхши деб топилди.
Душанбе терма жамоаси - Сафарбек Махмадуллозода, Мустафо Мирзоҳўжаев ва Абубакр Тўраев эркаклар ўртасида жамоавий баҳсларда биринчи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, тожикистонлик камончи Зебинисо Рустамова 1975 йил якка ва жамоавий баҳсларда жаҳон чемпиони, СССРнинг кўп карра чемпиони ва жаҳон рекордчиси.