Тошкентда афғон-ветеранларига моддий ёрдам кўрсатилди

Тошкент шаҳридаги Ғалаба боғида афғон-ветеранларига ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида тадбир ўтказилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. 12 октябр куни Тошкент шаҳридаги Ғалаба боғида Ўзбекистон Veteran жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси, Олмазор тумани ҳокимлиги ва Россия Федерацияси элчихонаси билан ҳамкорликда уруш қатнашчилари ва уруш ногиронларига тенглаштирилган жангчи фахрийларини ва фарзандлари, ватан ҳимоясида ҳалок бўлган оилалар аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича тадбир ўтказилди.
В Ташкенте провели торжественное мероприятие в честь воинов-интернационалистов
Тадбир Тошкент шаҳар, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидан 150 нафарга яқин иштирокчини қамраб олди. РФ элчихонаси ҳокимият вакиллари ва тадбир қатнашчилари Ғалаба боғидаги Она монументига гулчамбарлар қўйишди.
В Ташкенте провели торжественное мероприятие в честь воинов-интернационалистов
Ветеран бирлашмаси раиси Таълат Мурадов йиғилишда нутқ сўзлади.
В Ташкенте провели торжественное мероприятие в честь воинов-интернационалистов
Тадбир иштирокчилари Ғалаба боғида экскурсия қилдилар, экспонатлар, ёдгорликларни айланиб, зиёрат қилдилар.
В Ташкенте провели торжественное мероприятие в честь воинов-интернационалистов
Россия элчихонаси ва бирлашма раҳбарияти томонидан бир марталик инсонпарварлик ёрдамлари жанговар ҳаракатлар чоғида ногирон бўлган, оёқ қўлидан ажраган жангчи-фахрийларга, жанговар ҳаракатлар чоғида ҳалок бўлган жангчилар оила аъзоларига, Афғонистонда жанговар ҳаракатлари қатнашчилари ва хизмат сафарида бўлган жангчи фахрий аёлларга, кам таъминланган, муҳтож ва бирлашма фаоли бўлган жангчи фахрийларга топширилди.
В Ташкенте провели торжественное мероприятие в честь воинов-интернационалистов
Тадбир давомида меҳмонларга дастурхон ёзилиб, раҳбарият томонидан тайёрланган совғалар топширилди.
В Ташкенте провели торжественное мероприятие в честь воинов-интернационалистов
Афғонистондаги урушда Ўзбекистондан 65 минг нафар киши иштирок этган, улардан 2000 нафари ногирон бўлиб қайтган, кейинчалик ногиронлар сони 5000 нафарга етди, 1 565 минг ўзбек ўғлони урушда ҳалок бўлган, 33 нафари бедарак йўқотди. Мустақиллик йилларида бедарак кетган ҳисобланган аскарларнинг тўрт нафари тирик топилган ва ватанга қайтарилган. Аммо 29 нафар аскар топилган эмас, уларни ота-оналари, яқинлари ҳалигача кутишади.
В Ташкенте провели торжественное мероприятие в честь воинов-интернационалистов
Ўтган йилнинг ёз фаслида Ўзбекистон ҳукумати афғон урушида бедарак кетган аскарларни қидириш ишларини молиялаштириш ҳақида қарор қабул қилган.