Садир Жапаров Қирғизистон ҳукуматини истеъфога чиқарди

Акилбек Жапаров Вазирлар маҳкамаси раиси – Қирғизистон президенти маъмурияти раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров амалдаги Вазирлар маҳкамаси таркибини истеъфога чиқарди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унинг тегишли фармони билан Вазирлар маҳкамаси аъзолари ўз вазифаларини янги таркиб шакллантирилишига қадар ижро этишади.
Лекин бу Ҳукумат раиси Улукбек Мариповга тааллуқли эмас. Жапаров ўзининг бошқа фармони билан уни лавозимидан озод қилган.
Мариповнинг ўрнига Акилбек Жапаров Вазирлар маҳкамаси раиси – Қирғизистон президенти маъмурияти раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.
Куни кеча Қирғизистонда “Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги” конституциявий қонун қабул қилинган эди. Янги қонунга кўра Ҳукумат раҳбари бир вақтнинг ўзида президенти маъмуриятига раҳбарлик қилади. Вазирлар маҳкамаси таркиби ва тузилиши Жогорку кенеш билан мувофиқлаштирилиши керак.
Жапаров Қирғизистондаги октябрь воқеаларига нима сабаб бўлганини айтди