Ўзбекистонда аҳолининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли?

Республика доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркибида меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 57,8 фоизни ташкил этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон доимий аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли эканини маълум қилди.
Қўмитанинг дастлабки маълумотларига кўра, 2021 йил 1 октябрь ҳолатига республика доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркибида меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 57,8 фоизни ташкил этади.
Бундан ташқари, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 31,1 фоиз, меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 11,1 фоизга тенг.
Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига мамлакатнинг доимий аҳолиси сони 35 млн 79,2 минг кишини ташкил этади. Доимий аҳолиси сўнгги 30 йил ичида 13,9 млн кишига ошган.
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 2020 йилга нисбатан 2% ошди