Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов ЖЧга борувчи терма жамоа таркибига киритилди

Белградда 26 октябрдан 6 ноябрга қадар бокс бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Сербиянинг Белград шаҳрида 26 октябрдан 6 ноябрга қадар бокс бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унга профессионал боксчилар Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўстматов ҳам жалб қилинган. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар бермоқда.
Шунингдек, терма жамоанинг асосий таркибидан Нодиржон Мирзаҳмедов (-48 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-54 кг), Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг), Абдумалик Халоков (-60 кг), Мужибулло Турсунов (-63,5 кг), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг), Саиджамшид Жафаров (-75 кг), Одилжон Аслонов (-80 кг), Шоҳжаҳон Абдуллаев (-86 кг), Мадиёр Саидраҳимов (-92 кг), Лазизбек Муллажонов (+91 кг) жой олди.
Рио Олимпиадаси кумуш медали соҳиби, жаҳон ва Осиё чемпиони Шаҳрам Ғиёсов 2018 йил январида профессионал бокс тоифасига ўтганди. Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ўзининг проф боксдаги дебют жангини 2019 йил октябрида ғалаба билан бошлаганди.
Чемпион боксчилар Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди
Боксчилар бош мураббий Марат Қурбонов раҳбарлигида машғулотлар олиб бормоқда. 2019 йилда ташкил этилган сўнгги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик боксчилар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритган эди.