БМТ Ўзбекистон таклиф этган ёшларга оид резолюцияни тасдиқлади

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Ўзбекистон томонидан илгари сурилган СOVID-19 пандемияcи шароитида ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича резолюцияни қабул қилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Ўзбекистон томонидан таклиф қилинган СOVID-19 пандемияси даврида ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Хабарда таъкидланишича, Резолюция БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо 47 давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланган.
Ўзбекистонда ёшлар ҳуқуқлари бўйича жаҳон анжумани бўлиб ўтади
"Ҳужжат давлатларни ёшларга тенг имкониятлар яратишга, СOVID-19 пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш борасида уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга кўмаклашишга чақиради. Шунингдек, резолюцияда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги глобал пандемиянинг ёшлар ҳуқуқларига таъсирини юмшатиш усуллари, шу жумладан ёшларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда камситиш ҳолатларини аниқлаш, шу жумладан ёш аёл ва қизларга нибсатан учрайдиган”, – дейилади Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, президент Мирзиёев жорий йилнинг февраль ойида ўтказилган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқида пандемия даврида ёшлар ҳуқуқига оид резолюциясини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш таклифини илгари сурган эди.