ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. “Толибон”* радикал ҳаракати АҚШ расмийлари билан учрашувдан сўнг гуманитар ёрдам олиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда РИА Новости ҳаракат маълумотларига таянган ҳолда хабар берди.
“АҚШ ва Афғонистон расмийлари икки кун давомида музокаралар олиб боришган, уларнинг якунига кўра, ҳаракатга ижобий бўлган келишувга эришилган. АҚШ вакилларининг таъкидлашича, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатилади, хусусан, бошқа гуманитар ташкилотлар ёрдам беришлари учун махсус жойлар ажратилади”, – дейилган Афғонистон муваққат ҳукумати ТИВнинг Қатарда толибларнинг америкаликлар бўлиб ўтган музокаралардан сўнг тарқатган баёнотида.
Шу билан бирга, мазкур хорижий гуманитар ёрдам "сиёсий муаммолар билан боғланмаслиги" кераклиги ҳам қайд этилган.
Мамлакат ТИВ раҳбари этиб тайинлаган Амир Хон Моттакийнинг Al Jazeera телеканалига берган маълумотига кўра, учрашув чоғида томонлар АҚШ ва “Толибон”* ўртасидаги Доҳа келишувининг бажарилиши, айниқса, мамлакат ички ишларига аралашмаслик ва шу билан бирга, "Вашингтон ва Кобул ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очиш" зарурлигини муҳокама қилишган.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти