Татаристонда самолёт қулаши оқибатида 15 киши қурбон бўлди

Татаристонда ичида 22 киши бўлган енгил моторли самолёт ҳалокатга учради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Татаристонда L-410 енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Самолёт бортида 22 киши бўлган – 20 нафар парашютчи ва икки нафар экипаж аъзоси.
Россия ФВВ маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида 15 киши ҳалок бўлган. Етти кишини қутқаришга муваффақ бўлинган.
Жабрланганлар шифохонага ётқизилган, улардан бирининг аҳволи ўта оғиб деб баҳоланмоқда.
Ҳодиса жойида 50 дан зиёд қутқарувчилар иш олиб бормоқда, 17 та техника жалб қилинган. Ҳалокат сабаблари аниқланмоқда.
Тошкентда самолёт йўловчи ўлими туфайли мажбурий қўнишни амалга оширди