Ўзбекистонлик ёш оғир атлетикачи қизлар ЖЧда 4 та медални қўлга киритишди

Саудия Арабистонидаги оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Нигора Сувонова ҳамда Севинчой Комилова шоҳсупага кўтарилишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Саудия Арабистонида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Нигора Сувонова ҳамда Севинчой Комилова 4 та медалга сазовор бўлишди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
-71 кг вазн тоифасида иштирок этган Сувонова даст кўтариш машқида 92 кг натижа кўрсатди ва ўз ҳисобига кумуш медални ёзиб қўйди. Силтаб кўтариш машқида ҳар иккала Ўзбекистон вакиласи шоҳсупага кўтарилди. Сувонова бу гал ҳам иккинчи натижани қайд этган бўлса, Комилова бронза медалини қўлга киритди.
Нигора Сувонова и Севинчой Комилова
Икки кураш якуни бўйича Сувонова кумуш медални ўзиники қилди. Афсуски, бронза медали соҳибаси билан бир хил натижа қайд этган Комилова польшалик спортчидан кейин ушбу натижага етиб келгани учун тўртинчи ўрин билан кифояланди.
Ўсмирлар ўртасида ЖЧ, Жидда.
Қизлар, -71 кг:
1. Зарина Гусалова (Россия) – 226 (103+123) кг;
2. Нигора Сувонова (Ўзбекистон) – 206 (92+114) кг;
3. Мартина Долега (Польша) – 195 (88+107) кг;
4. Севинчой Комилова (Ўзбекистон) – 195 (84+111) кг.
Оғир атлетикачи Диёрбек Эрматов ЖЧда олтин медални қўлга киритди