Россия ва Мўғулистон ҳарбийлари “душман” дронларини яксон қилди - видео

Россия ва Мўғулистон ҳарбийлари ҳаво ҳужумларига қарши туришни машқ қилди.
Sputnik
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Россия ва Мўғулистоннинг "Селенга-2021" қўшма машғулотлари акс этган кадрларни эълон қилди.
Машқлар Мўғулистоннинг Доитйн Ам полигонида бўлиб ўтди. У ердаги тоғли-даштли ҳудуднинг иқлим шароити туфайли янада мураккаблашади.
Биринчи марта икки мамлакат ҳарбий хизматчилари биргаликда пилотсиз учар қурилмаларига қарши курашни машқ қилди.
Жанговар ҳаракатлар иштирокчилари шартли рақибнинг ўндан ортиқ дронларини йўқ қилишди.