Россия АҚШ ҳарбий кучларини МО давлатларида жойлаштирилишига қарши - Лавров

Москва АҚШ ва Ғарбнинг ҳарбий инфратузилмасини Афғонистондан Марказий Осиё давлатларига ўтказилишига қатъий равишда қарши - Сергей Лавров.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Москва АҚШ ва Ғарбнинг ҳарбий инфратузилмасини Афғонистондан Марказий Осиё давлатларига ўтказилишига қатъий равишда қарши. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россияда бўлиб ўтган Европа бизнес уюшмаси (АЕБ) вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди.

Биз доимо ғарблик ҳамкасбларимизга эслатамиз - биз Афғонистондан ҳарбий инфратузилмани ёки америкаликлар айтганидек, агар керак бўлса, уфқ ортидан Афғонистонга зарба бериш имкониятига эга бўлиш учун Марказий Осиё республикаларида янги ҳарбий инфратузилмани жойлаштирилишига қаршимиз

Сергей Лавров
РФ Ташқи ишлар вазири
Унинг сўзларига кўра, бундай "хизмат" кўрсатадиган мамлакатлар дарҳол террорчилар учун нишонга айланади.

Афғонистондаги вазият

"Толибон"* ҳукумат кучларига ҳужумни фаоллаштириб, 15 август куни Кобулга кириб боришди ва эртаси куни уруш тугагани эълон қилди.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани "қирғин-баротни олдини олиш мақсадида" мамлакатни тарк этганини билдирди.
31 августга ўтар кечаси Америка ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк этиб, бу билан АҚШнинг Афғонистондаги 20 йиллик мавжудлигига нуқта қўйди.
Олтинчи сентябр куни толиблар Афғонистоннинг 34 вилоятидан энг сўнггиси - Панжшер улар назоратига ўтганини эълон қилди. Кўп ўтмай улар Афғонистон муваққат ҳукуматининг янги таркиби эълон қилишди.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.