“Навоийазот” яқинида ўтган дарёда балиқлар ёппасига заҳарланиб, нобуд бўлди - фото

Зарафшон дарёсининг балиқлари оммавий равишда нобуд бўлгани аниқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Навоий вилоятидан ўтган Зарафшон дарёсининг балиқлари оммавий равишда нобуд бўлгани аниқланди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар қилди.
Аналитик лаборатория масъул ходимлари, Кармана тумани Экология инспекцияси давлат инспекторлари, вилоят Ветеринария лабораторияси ва “Навоийазот”нинг Санитар лабораторияси мутахассислари дарёнинг 5 та нуқтасидан таҳлил намуналари олинди.
Натижада азот аммоний 21 маротаба, азот нитрат 2,6 маротаба, азот нитрит 60 маротаба, хлоридлар 1,3 маротаба, мис ионлари 2,1 маротаба белгиланган меъёрлардан юқорилиги ҳамда дарёда ёппасига заҳарланиш юзага келганлиги аниқланди.
Дастлабки ўрганиш-суриштирув ишлари давом этмоқда.