Москвада заҳарланган ўзбек мигрантлари ҳақида маълумот берилди

Москва шаҳридаги хостеллардан бирида меҳнат мигрантининг вафот этгани билан боғлиқ ҳолат юзасидан маълумот берилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Москва шаҳридаги хостеллардан бирида меҳнат мигрантининг вафот этгани билан боғлиқ ҳолат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумот берди.
Москва шаҳридаги хостеллардан бирида меҳнат мигрантининг вафот этгани билан боғлиқ ҳолат Ўзбекистон Республикаси дипломатик органлари ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси томонидан назоратга олинган.
Олинган сўнгги маълумотларга кўра, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган 3 нафар фуқаронинг аҳволи қониқарли.
Қанча ўзбекистонлик Россияда “космик иш”га жалб қилинади
Ушбу ҳолатлар бўйича тергов тадбирлари расмий хулосаси олингач қўшимча маълумот берилади.
Шунингдек, Россия Федерацияси Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводида юз берган портлаш ва унинг оқибатида юзага келган ёнғин юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари тегишли ташкилотлар вакиллари билан тезкор алоқа ўрнатди.
Ҳуқуқ тартибот идоралари тақдим этган дастлабки маълумотларга кўра, ушбу фожеа оқибатида жабрланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари йўқ.