Қанча ўзбекистонлик Россияда “космик иш”га жалб қилинади

Россия қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Космодром қурилишида қанча ўзбекистонлик ишлаши ҳақида маълумот берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Пилот лойиҳа бўйича ўзбекистонлик қурувчиларининг қарийб 10 фоизи "Восточний" космодроми қурилишида иштирок этади.
Бу ҳақда Россия қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ирек Файзуллин маълум қилди.
"Мен ҳозир аниқ рақамни эслай олмайман, лекин улар тахминан 10 минг кишилар орасида 1 мингга яқини белгиланди. Икки компания - ПСО “Қозон” ва “Кроcус” космодромда қурилиш олиб бормоқда”, - деди Файзуллин.
Толибларни Афғонистон бўйича музокара ўтказиш учун Москвага таклиф қилишди
Июл ойи охирида 140 нафарга яқин ўзбекистонлик Амур вилоятидаги "Восточний" космодроми қурилиш ишларига кетди.
Куни кеча яна юз нафардан ортиқ киши жўнаб кетди.
"Тошкент ва Самарқанддан танлов ва тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган республиканинг 107 нафар фуқароси Россиянинг Амур вилоятидаги космодром қурилиш майдончаларига ишлаш учун жўнаб кетди", - дейилган Ташқи миграция агентлиги хабарида.
Фуқароларни иш жойига етиб бориш (транспорт), ишлаш учун рухсатномаси (патент) ва овқатланиш харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.