Ўзбекистон ва Тожикистонни янги автобус йўналиши боғлайди

Мирзиёев Сирдарё вилоятини Тожикистон орқали Фарғона водийси билан боғловчи транзит автобус йўналишлари йўлга қўйилишини айтди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Сирдарё вилояти ва Тожикистон ўртасида янги автобус қатнови йўлга қўйилади.
Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Сирдарёга сафари - сайловчилар билан учрашувида маълум қилган.
Ўзбек-тожик дўстлиги рамзи: Риштонда очилган боғчадан Sputnik репортажи
Ушбу маршрут Фарғона водийси орқали ўтиши режалаштирилган. Бу учун муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш кўзда тутилган.
"Автомобиль йўллари таъмирланади ва янгилари қурилади. Вилоятни Тожикистон орқали Фарғона водийси билан боғловчи транзит автобус йўналишлари йўлга қўйилади", - деган давлат раҳбари.
Шунингдек, уелгуси беш йилда вилоятда 10 минг хонадонли уй-жойлар барпо этилиши режалаштирилган. Ичимлик суви ва оқова тармоқлари яхшиланади.