МДҲ разведка хизматлари раҳбарлари Москвада тўпланишади

Ўзбекистон ташқи разведка хизмати делегацияси Москвада бўлиб ўтадиган мажлисда иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. МДҲ ташқи разведка хизматлари раҳбарлари келгуси ҳафтада Москвада тўпланишади, деб хабар қилмоқда РИА Новости Россия Ташқи разведка хизмати хабарига асосан.
"13 октябрь куни Москвада МДҲ хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари бўйича мажлиси бўлиб ўтади", - дейилган хабарда.
Мажлисда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия делегациялари иштирок этади.
Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин ҳам мажлисда видеоконференция форматида иштирок этиши кутилмоқда.