Владимир Путин 69 ёшга тўлди

Одатда иш тартибида ўтадиган туғилган кун - Россия президенти турли йилларда туғилган кунини қандай кутиб олган эди?
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Россия Федерацияси президенти Владимир Путин бугун 69 ёшни қарши олди, РИА Новости хабарига асосан.
Президент матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга айтишига қараганда, бугун туғилган кун бўлишига қарамасдан Путинни белгиланган иш тартиби мавжуд, лекин бир нарсага шубҳа йўқ - кечни у дўстлари ва оиласи билан ўтказади. “Одатда кўпинча шундай бўлади”, – деб қўшимча қилди Кремль вакили.
Бу Путиннинг иш кун тартибини узмасдан ўтказадиган биринчи туғилган кун эмас. Хусусан ўтган йили куннинг биринчи ярмини ички кун тартиби ва халқаро телефон қўнғироқларига бағишлаган – уларнинг сони ўндан ошган эди.
Путин ўз туғилган кунида 10 нафар генерални лавозимидан озод қилди
2013 йилда Путин 61 ёшини Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (ОТИҲ) давлатлари саммитида Балида кутиб олган эди. Ўша вақтдаги Индонезия президенти Сусило Бамбангни Россия раҳбарига гитара чалиб "Happay Birthday to You" қўшиғини кўйлаб берган эди, анжуманний бошқа иштирокчилари унга жўр бўлишганди. Ўша куни Япония бош вазири Путинга саке, Хитой раҳбари эса торт совға қилган эди.
Президентлик давридаги ўзининг биринчи таваллуд айёмларидан бирини Путин Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан нишонлаган. "Яширмайман, биз бир рюмка ароқ ичдик ва қандайдир колбаса еган эдик", - деб эслайди ўша туғилган кунни Россия президенти.
2014 йилда Путин ўз туғилган кунида Сибирнинг Тайга ўрмонларига йўл олган эди. У ерда Россия президент табиат қўйнида вақт ўтказиб, ўрмон ва тоғларда 9км масофа босиб ўтган.
2015 йилда Россия президенти ўз туғилган кунини Сочида, Россиянинг бошқа етакчи раҳбар ва бизнесменлари билан хоккей ўйнаб ўтказган эди. Ўшанда Путин 7та гол урган.
Президент учун совғалар
Путиннинг туғилган кунида олган энг ноодатий совғалардан бири – икки ойлик Уссурия йўлбарси, кейинчалик Геленджикдаги “Сафари боғига” совға қилинган.
Песковнинг сўзларига кўра, анъанавий тарзда совғаларнинг аксарияти президент кутубхонасига юборилади ва ўша ерда сақланади, лекин Путин дўстлари ва танишларидан совғаларни ўзи учун ҳам сақлаб қолади.
Путиннинг туғилган куни муносабати билан Чеченистонда мазкур кунда от пойгалари ташкил қилиниб, ғолибларига эса соврин тариқасида автомобиль топширилади.