ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Хоразм вилояти Урганч шаҳрида хизмат синов тариқасида “DXМ drive” хизмати йўлга қўйилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу хизматдан шаҳардаги ДХМ биноси ёнидаги автотураргоҳ ҳудудида ҳафтанинг душанба ва сешанба кунларии фойдаланиш мумкин.
“DXМ drive” автотранспорт воситасидан тушмасдан қатор давлат хизматларидан фойдаланиш имконини беради.
“DXМ drive” хизмати фуқароларга:
болаларни мактабгача таълим ташкилотларига электрон навбатга кўйиш;
пенсия хақида маълумотнома олиш;
нафақа тайинлаш;
электр, газ ва ичимлик суви ҳисоблагичларини пломбалаш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш учун аризаларни тўлдиришга ва тайёр ҳужжатларни бинога кирмасдан, шунингдек, автотранспорт воситасидан чиқмасдан олиш имконини беради.