ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиянинг турли ташкилоталрида ишлаш ниятида бўлганлар учун онлайн тарзда бўлиб ўтадиган танловни эълон қилди.
Россиянинг “Камаз”, “ОКН сервис”, “Штандарт”, “Спецпоставка” ташкилотлари бўш иш ўринлари учун 8 октябрь куни онлайн тарзда бўлиб ўтади.
Қуйидаги мутахассислар танлаб олинади:
электр-газ пайвандчи, штапловчи, юк ташувчи, юкловчи, қадоқловчи, трактор ва автомобиль ҳайдовчиси, машина пайвандчиси, муҳандис-конструктор, юк тарқатувчи, шаффоф тизимлар ва икки қаватли ойналарни йиғиш бўйича мутахассислар, сантехниклар.
Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар учун талаблар:
· 18-50 ёш оралиғида бўлиши;
· Юқори талабчанлик;
· Судланмаган бўлиши;
· Ўзбекистондан чиқишга ва Россияга киришга таъқиқ қўйилмаган бўлиши.
Ойлик маоши (иш ҳажми ва иш графигига боғлиқ), дейилган хабарда.
Танлов ўтказиладиган ҳудудлар ҳақидаги маълумотларни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий бўлинмаларидан олиш мумкин.