● Вазифа — 5 йилда ЯИМ миқдорини 1,6 баравар ошириб, камбағалликни камида 2 баравар камайтириш, 2030 йилда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг долларга етказиш
⠀
● Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, 2023 йил охирига қадар инфляция миқдорини 5%гача камайтириш, давлат қарзини ЯИМнинг 50−60%идан ошишига йўл қўймаслик
● 2022 йидан бошлаб туман бюджетининг камида 5%ини маҳаллий аҳоли таклифлари асосида уларнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишга йўналтириш
● ЯИМда хусусий сектор улушини 80%га, экспортда 60%га етказиш
● Энергетика бозори ва банк секторини эркинлаштириш, «яшил» иқтисодиёт ўсишига шароит яратиш
● 2023 йилдан бошлаб ҚҚС миқдорини 15%дан 12%га тушириш, 2022 йилдан бошлаб корхоналар мулки солиғини 2%дан 1,5%гача
● Турли соҳаларда монополиялар фаолиятини чеклаш, жумдан йўл қурилиши, иссиқлик таъминоти ва ободонлаштириш соҳаларида ҳам
● Жамиятда аёллар мавқеини ошириш, аёллар орасида ишсизликни камайтиришга алоҳида эътибор бериш
● Камбағалликка қарши кураш, кам таъминланган фуқаролар билан ишлаш, бепул тиббий хизматлар
● Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш, ушбу соҳада давлат бошқарув ролини камайтириш, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, яйловларни тиклаш
● Мактабгача таълим билан 80%, олий таълим билан 50% аҳолини қамраб олиш
● Тиббиётни молиялашни икки баравар ошириш, хусусий тиббиёт улушини 25%га етказиш
● Ҳудудий ва маҳаллий инфратузилмани ривожлантириш: шаҳарларда 19 млн м2 замонавий уйлар қуриш, яшил ҳудудларни кенгайтириш
● Маҳалла ҳуқуқ ва ваколатларини кучайтириш, партиялар ролини ошириш, давлат хизматчиларини конкурс асосида танлаб олиш
● Хусусий нотижорат ташиклотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни икки баравар ошириш
● Қонунчиликни эркинлаштириш: 10та ҳаракатни жиноий жавобгарликлар рўйхатидан чиқариш, юмшатувчи ҳолатлар сонини 10тадан 15тагача ошириш
● Давлат хизматчиларининг даромади ва мол-мулки декларацияларини босқичма-босқич жорий этиш
● Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш
● ЖСТга аъзо бўлиш, ЕОИИга интеграцияни чуқурлаштириш, бошқа ҳамкор давлатлар билан алоқаларни ривожлантириш