Ўзбекистонлик самбочилар Қозонда 3та медални қўлга киритишди

Мусобақада 15та мамлакатидан 207 нафар спортчи кураш олиб борди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида ўтказилган самбо бўйича “Татаристон Республикаси Президенти кубоги” халқаро турнирида Ўзбекистон самбочилари ҳам муносиб иштирок этишди ва республикага учта медал билан қайтиб келишди. Бу ҳақда туризм ва спорт матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистонлик самбочилар Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида етакчи бўлди
-79 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Фирдавс Хожимаматов финалгача етиб борди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
-98 кг вазнли самбочи Неъмат Ёқубов ҳам мусобақанинг кумуш медали эгасига айланди.
Жанговар самбо баҳсларида эса -71 кг вазн тоифасида иштирок этган Санъат Исманов бронза медали билан қайтиб келди.
Тўртинчи маротаба ташкил этилган ушбу мусобақада дунёнинг 15 мамлакатидан 207 нафар спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боришди.