Дониёр Рустамов АКТ вазирига янги ўринбосар этиб тайинланди

Рустамов бугунгача Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Дониёр Рустамов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда “Ўзкомназорат” матбуот хизмати хабар бермоқда.
Рустамов бугунгача Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (“Ўзкомназорат”) бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. У бу лавозимда Баҳромжон Олматовнинг ўрнини эгаллади.
Баҳромжон Олматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан АКТ вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.