"Чорвоқ оромгоҳи" яхлит сотиладиган бўлди

"Чорвоқ оромгоҳи" бошланғич нархи белгиланмаган ҳолда 573 минг евро қарзи билан яхлит савдога қўйилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 окт - Sputnik. Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш маскани яхлит мулкий мажмуа сифатида оммавий савдоларга чиқариладиган бўлди. Бу ҳақида Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар қилди.
Оромгоҳни сотиш, Давактив учун одатийга айланган 2 босқичда ўтказилади:
1.
Биринчи босқичда – талабгорлар олдиндан малакаланади, сараланади.
2.
Иккинчи босқичда – талабгорнинг тижорат таклифлари ва тўлов қобилияти баҳоланади.
Савдоларда иштирок этишни истаган талабгорлар 2021 йилнинг 8 ноябрига қадар белгиланган ҳужжатлар тўпламини “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали тақдим этиши керак. Ундан ташқари тадбиркор ўзи таклиф қилаётган заклат пулининг ва 5%ини ҳам тўлов қилиши керак.
Алоҳида шартлар:
Дам олиш масканидан келгусида меҳмонхона ва/ёки бошқа туризм инфратузилмасини сақлаб қолиш ва ривожлантириш;
дарахт ва буталарнинг кесилишига жорий этилган мораторийга риоя этиш талаби қўйилади;
“Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш масканининг “IMPRO GmbH” LTD (Германия) олдидаги 573 568,47 ЕВРО миқдоридаги қарздорлигини тўлаш (2022 йил 1 февралдан бошлаб график асосида);
давлат активини сотиб олиш бўйича биринчи босқичда битта таклиф келиб тушган ҳолларда, савдолар ўтказилмаган деб эътироф этилади;
Эълон билан батафсил Давактив агентлиги сайтида танишиш мумкин.