Ёш ўзбекистонлик шорт-трек бўйича халқаро турнирда учта олтин медални қўлга киритди

Алимардон Маҳмудов 500, 777 ва 1000 метр масофаларга ўтказилган дастурда барча рақибларини ортда қолдирган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Россиянинг Москва вилоятида шорт-трек бўйича болалар ўртасида халқаро турнир ўтказилди.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, унда иштирок этган ёш Ўзбекистон вакили Алимардон Маҳмудов 3 йўналишда ғалаба қозонди.
Алимардон Маҳмудов 500, 777 ва 1000 метр масофаларга ўтказилган дастурда барча рақибларини ортда қолдирган.
Мусобақада Россиянинг турли ҳудудлари ва қўшни республикалардан 100 нафарга яқин ёш шорт-трек усталари баҳс олиб боришди.