ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Тошкент шаҳри Яшнобод туманида “Лада 11184” ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
Ҳодиса 5 октябрь куни тахминан соат 21:00 да тумандаги Жарқўрғон кўчасида рўй берган. “Лада 11184” автомобилни ишончнома асосида бошқараётган 23 ёшли А.Ж. транспорт воситалари учун кутилмаганда чапга бурилган велосипедчини уриб юборган.
Оқибатда велосипедни бошқарган 36 ёшли Р.С. олган тан жароҳатлари туфайли ҳалок бўлган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.