Сайлов – 2021: МДҲ ПА кузатувчилари гуруҳига тожикистонлик парламентарий бошчилик қилади

МДҲ ПА узоқ муддатли кузатувчилари Ўзбекистонга ташриф буюрди. Улар Тошкент шаҳри ва вилоятларда Ўзбекистон президенти сайловини кузатади ва мониторинг олиб боради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеясининг (МДҲ ПА) узоқ муддатли кузатувчилари Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Марказий сайлов комиссиясида МДҲ ПА Кенгаши котибияти раиси ўринбосари – МДҲ ПА иштирокчи-давлатларида демократиянинг ривожланиши, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институти (ДПРХИ) директори Иван Мушкет бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев меҳмонларни сайлов кампанияси тадбирлари билан таништириб, сайлов Ўзбекистон Конституцияси ҳамда Сайлов кодексига мувофиқ очиқ ва ошкора ўтказилаётганини таъкидлади.

“МДҲ ПА кузатувчилари гуруҳига Тожикистон Мажлиси намояндагон Мажлиси Оли раиси биринчи ўринбосари Маҳмадали Ватанзода бошчилик қилади”, - дейилган хабарда.

МДҲ ПА кузатувчилари ўз фаолияти давомида Тошкент шаҳри ва вилоятларда Ўзбекистон президенти сайловини кузатади ва мониторинг олиб боради.
Узоқ муддатли мониторинг давомида ДПРХИ экспертлари сайлов кампаниясининг асосий босқичларини кузатадилар ва таҳлил қиладилар, шунингдек, сайлов жараёнининг иштирокчилари: турли даражадаги сайлов комиссиялари раҳбарлари ва сиёсий партиялар штаблари вакиллари билан учрашувлар ўтказадилар. Узоқ муддатли кузатув натижаси сифатида якуний ҳисобот эълон қилинади.
Ўзбекистонда МДҲ сайловларни кузатиш миссияси ўз фаолиятини бошлади
Маълумот учун: МДҲ ПА кузатувчилар гуруҳи МДҲ сайловларни кузатиш миссияси таркибига киради. Шу билан бирга гуруҳнинг сайловларни кузатиш билан боғлиқ фаолияти МДҲ ПАга аъзо давлатларда демократия, парламентаризмнинг ривожланиши ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институти (ДПРХИ) томонидан мувофиқлаштирилади.